Тунда ҳам «қуёш» чарақлаган кўчалар
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Халқаро аҳамиятга эга бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг Сирдарё вилоятидаги аҳоли яшаш пунктларидан ўтган қисмини ёритишда қуёш панелларидан фойдаланиш ҳажми ошиб бормоқда.
Яқинда «М-34» «Тошкент — Душанбе» автойўлининг 121 — 130 километрлари оралиғига ана шундай электр ҳосил қилувчи ускуналар ўрнатилди. Бундан олдин эса мазкур автойўлнинг 81 — 83 километрлари оралиғини айни энергия манбаи билан ёритиш йўлга қўйилган эди. Тез орада «А-376» автомобиль йўлининг 224 — 229 километри оралиғидаги аҳоли яшаш пунктига ҳам қуёш панеллари жойлаштирилади.
— Эндиликда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари қурилиши билан боғлиқ лойиҳаларда айни автойўлларнинг тунги ёритилишга зарурат бўлган барча қисмига қуёш панеллари ўрнатиш назарда тутиляпти, — дейди Сирдарё автомобиль йўллари бош бошқармаси эксплуатация бўлими шуъба бошлиғи Ерлан Шералиев. — Негаки, ушбу муқобил энергия манбаининг афзалликлари кўп. Аввало, қуёш панеллари туфайли йўл ёриткичлар ток билан узлуксиз таъминланади. Бир кунда тўплаган қуввати бир неча тунга етади. Ёритиш харажати сезиларли даражада камаяди. Муҳими, транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати хавфсизлиги таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг