Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди

17:50 22 Август 2024 Жамият
401 0

Фото: Иллустратив

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорликда ўтказган тезкор рейдда пора билан қўлга олинган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати маълум қилган.

Маълум бўлишича Балиқчи тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 3,75 гектар ер майдонининг 1,75 гектарини «E-auksion» орқали арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокимининг қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда берилган.

Бунинг эвазига эса 30 минг АҚШ доллари талаб қилади ва мазкур маблағни олган вақтларида туман Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ ходими ашёвий далиллар билан ушланди.

Кейинчалик аниқланишича, терговга қадар текширув давомида, улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

«Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, туман ҳокими ўринбосари ва Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди», дейилади хабарда.

Аввалроқ, Санэпидқўмита «Маймун чечаги» касаллиги республикамиз ҳудудига кириб келиш эҳтимоли ҳақида муносабат билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер