Туман ҳокимлари яхши ишлаган «еттилик» вакилларини мукофотлайди
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари видеоселектор йиғилишида «еттилик» иш вақтининг ярмини турли мажлис ва тадбирларда ўтказаётганини кўрсатиб ўтди.
Ёки «еттилик» ходимларининг аниқ вазифалари ва KPI белгилангани билан маҳалладаги умумий натижадорликни баҳолайдиган тизим йўқ.
Ҳозирда «еттилик» аъзоларининг 1 минг 700 нафари маҳалла ҳудудидан 20-30 километр узоқдан қатнайди. Оқибатда ўтган йили 68 нафар «еттилик» вакиллари бириктирилган маҳалласига бир неча ой келмаган.
Мутасаддиларга «еттилик» фаолиятини комплекс баҳолайдиган тизимни ишга тушириш топширилди.
Туман ҳокимлари йил якунига кўра, яхши ишлаган 10 та «еттилик»нинг барчасини мукофотлаш, уларга қўшимча устамалар беришни йўлга қўяди.
«Шунда «еттилик» ҳамжиҳат ва ягона жамоа бўлиб ишлайди», деди Президент.
Бундан буён «еттилик» ходимлари билан ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида йиғилиш ўтказиш тақиқланиши белгиланди.
«Ислоҳотларимизнинг остонаси бўлган ҳар бир маҳаллага Янги Ўзбекистон нафасини олиб кириш, энг аввало, «маҳалла еттилиги»нинг ягона жамоа бўлиб ишлашига бевосита боғлиқ», деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, маҳалла раиси бошчилигидаги «еттилик»нинг ҳар бир вакили ўзига масъулият олиб, юқорида қўйилган вазифалар ижроси бўйича мурожаат билан чиқиб, бир йиллик дастурини аҳолига эълон қилиши муҳимлиги таъкидланди.
Вилоят ва туман ҳокимлари ҳам ҳар бир маҳалла кесимида қиладиган ҳар ойлик ишларини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, одамларга мурожаат йўллайди. Ҳар ойда маҳалла аҳолиси билан бевосита учрашиб, оммавий ахборот воситалари орқали қилинган ишлар бўйича халққа ҳисобот бериш топширилди.
Йиғилиш давомида ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, маҳалла раислари билан мулоқот қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг