Триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

14:53 06 Сентябр 2024 Жамият
165 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқандда жорий йилнинг 6, 7 ва 8 сентябрь кунлари триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда «Challenge Samarkand» халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.

Бугун Самарқанд эшкак эшиш каналида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда 18 ва ундан юқори ёшдагилар 750 метр сузиш, 20 километр велосипед пойгаси, 5 километр югуриш баҳсларида иштирок этди. Ғолиблар элита, ўсмирлар ва очиқ чемпионат дастурларида аниқланди.

Элита тоифасида эркаклар ўртасида ғолиблар:

1-ўрин — Александр Куришов

2-ўрин – Султон Алиев

3-ўрин Камрон Хўжаев

Элита тоифасида аёллар ўртасида ғолиблар:

1-ўрин — Алина Ҳакимова

2-ўрин – Ҳайитхон Абдуманнапова

3-ўрин – Малика Тошпўлатова

Эркаклар ўртасида ўсмирлар тоифасида ғолиблар:

1-ўрин – Муҳаммадюсуф Абдухалилов

2-ўрин – Роман Бектемиров

3-ўрин – Азизулло Қўчқоров

Аёллар ўртасида ўсмирлар тоифасида ғолиблар:

1-ўрин – Диана Биктимирова

2-ўрин — Лукиенкл Даяна

3-ўрин – Дилнура Холниёзова

Эркаклар ўртасида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ғолиблари:

1-ўрин — Александр Куришов

2-ўрин — Алексей Макаров

3-ўрин – Султон Алиев

Триатлон бўйича аёллар ўртасидаги Ўзбекистон очиқ чемпионати ғолиблари:

1-ўрин — Алина Ҳакимова

2-ўрин – Ҳайитхон Абдумманнапова

3-ўрин Малика Тошпўлатова

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун иштирок этди.

Мазкур чемпионат 7-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган «Challenge Samarkand» халқаро триатлон мусобақаси олдидан ташкил этилгани билан аҳамиятлидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?