Трамп Зеленскийга Путин билан Украина ҳудудини муҳокама қилмасликка ваъда берди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда ҳудудлар масаласини муҳокама қилмайди. Бу ҳақда NBC телеканали ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.
Телеканал маълумотларига кўра, Трамп бу ҳақда Европа Иттифоқи етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский билан онлайн конференция давомида баёнот берган. Қайд этилишича, АҚШ президенти сўзсиз ўт очишни тўхтатишга интилиш ниятида ва унинг фикрича, Киев ҳар қандай тинчлик музокараларида иштирок этиши керак.
NBC шунингдек, бир қатор Европа етакчиларида Дональд Трамп «Путин билан учрашув натижаларига унчалик оптимистик эмас» деган таассурот уйғотганини хабар қилди.
Манбанинг айтишича, бу Исроилнинг Ғарбий Соҳилни қандай назорат қилаётганига ўхшаб кетади. Украина ҳеч қачон ўз суверенитетидан воз кечмайди. Лекин ҳақиқат шуки, у босиб олинган ҳудуд бўлади ва бу Фаластиннинг намунаси бўлади.
Ушбу таклифга кўра, Россия босиб олинган ҳудудларда ҳарбий ва иқтисодий назоратни амалга оширади. Бироқ Украина чегаралари де-юре ўзгармайди, худди Фаластин чегаралари Исроилнинг Ғарбий соҳилда назорати остида бўлишига қарамай, ўзгаришсиз қолиши каби.
Бу фикрни АҚШ президентининг элчиси Стив Уиткофф бир неча ҳафта аввал россиялик ҳамкасблари билан музокаралари чоғида айтган.
15 август куни Трамп ва Путин Аляскада музокара ўтказади. Музокараларнинг асосий мавзуси — Украинадаги тинчлик. Муҳокама қилинаётган таклифлар орасида ҳудудлар алмашинуви ва Киевнинг НАТОга киришдан бош тортиши ҳам бўлиши мумкин.
Бунгача АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан жума куни Аляскада бўлиб ўтадиган учрашувида Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаса, Россия АҚШ томонидан «жуда жиддий оқибатларга» дуч келишини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг