Трамп: «Путин билан учрашув бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинганича йўқ»

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан режалаштирилган учрашув бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини маълум қилди. Бу ҳақда DW хабар берди.
— Мен самарасиз учрашув ўтказишни истамайман. Вақтни бекорга сарфлашни ҳам хоҳламайман. Шунинг учун вазиятни кузатамиз, нима бўлишини кўрамиз, — деди республикачи сиёсатчи.
Трампнинг сўзларига кўра, Путин билан учрашув ҳақидаги қарор яқин икки кун ичида қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни АҚШ ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатлашган эди. Мулоқотдан сўнг Трамп яқин кунларда Будапешт шаҳрида икки давлат делегациялари учрашуви ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг