Трамп: Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олиб, Украинадаги урушни молиялаштиряпти
АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистонни танқид қилиб, мамлакат Украинадаги урушни Россия нефтини харид қилиш орқали билвосита молиялаштирмоқда, деб баёнот берди. Бу ҳақда Оқ уй аппарати раҳбарининг ўринбосари Стивен Миллер маълум қилди.
«Президент Трамп Россиядан нефть сотиб олиш орқали можарони молиялаштираётган давлатлар ҳақида жиддий фикр билдирмоқда. У Ҳиндистонга нисбатан аниқ позицияга эга», — деди Миллер.
Трамп жума куни берган баёнотида Ҳиндистонга АҚШ билан савдо битимини тузиш учун Россия нефтини харид қилишни тўхтатишни таклиф қилди.
«Менинг тушунишимча, Ҳиндистон энди Россиядан нефть сотиб олмайди. Бу тўғрими ёки йўқми, билмайман. Келинг, воқеалар ривожини кузатамиз», — деди Трамп.
Бироқ, Ҳиндистон ҳукуматига яқин манбаларга таяниб берилган бир неча нашрларда таъкидланишича, мамлакат Россия ёқилғисини харид қилишни давом эттириш ниятида.
Маълумот ўрнида, Ҳиндистон дунёдаги учинчи йирик нефть истеъмолчиси ҳисобланади ва импортга юқори даражада боғлиқ. Мамлакат нефть қайта ишлаш заводлари хомашёни 30 дан ортиқ давлатдан харид қилади. ТАСС агентлиги маълумотига кўра, бу импортда Россия нефтининг улуши 30 фоиздан ошиб кетади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг