Трамп Эронга ҳужум қилишга оид якуний қарорини кейинги икки ҳафта ичида қабул қилади — Оқ уй
Кеча, 19 июнь куни бўлиб ўтган брифингда Оқ уй матбуот котиби Каролин Ливитт АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият бўйича кейинги режалари ҳақида маълумот берди.
«Эрон билан музокаралар яқин вақт ичида бўлиши ёки бўлмаслиги эҳтимолини инобатга олган ҳолда, президент Дональд Трамп якуний қарорни кейинги икки ҳафта ичида қабул қилади» — дейди Ливитт.
Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар раҳбарининг биринчи устувор вазифаси Эрон ядро қуролини муваффақиятли яратмаслигини таъминлашдир.
Трамп маъмурият вакилининг сўзларига кўра, АҚШ Эрон билан бўладиган эҳтимолий битим шартларига Эроннинг уранни бойитишини қатъиян тақиқловчи банд ҳам киритилади.
«CBS» телеканалининг хабар беришича, Трамп Эронга ҳужум қилиш режаларини маъқуллаган, бироқ буни амалга ошириш тўғрисида якуний қарор қабул қилмаган. Шунингдек, АҚШ раҳбари Эроннинг уранни бойитиш бўйича ер остида жойлашган «Фордо» ядровий объектига зарба беришни ҳам кўриб чиққан бўлиши мумкин.
«Мазкур можарога барҳам беришнинг дастлабки усули дипломатик музокара ўтказишдир. Аммо бомбардимонлар давом этар экан, биз ҳеч қандай музокара бошлай олмаймиз», — дейди Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Хатибзаде.
Хатибзаденинг қўшимча қилишича, можарога АҚШнинг иштирок этиши бутун минтақа учун мисли кўрилмаган оқибатларга олиб келади ҳамда дипломатик усулда ечим топиш имкониятини чеклайди. Бу АҚШга тааллуқли уруш эмас, агар Трамп аралашса ўзига алоқадор бўлмаган можарога кирган президент сифатида тарихда қолади, дейди у.
Маълумот учун, Инсон ҳуқуқлари фаоллари ахборот агентлиги ўтган ҳафта жума кунидан буён Исроил ҳужумлари оқибатида Эронда 639 киши ўлдирилганини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг