Трамп Эпштейн иши бўйича ҳужжатлар эълон қилингани фонида демократларни «охирги Рождество» билан қўрқитди
АҚШ Президенти Дональд Трамп Демократик партия аъзоларини огоҳлантириб, Эпштейн иши бўйича файллар чоп этилиши муносабати билан жорий Рождество улар учун охиргиси бўлиши мумкинлигини айтди.
«Бу омадсизлар яна ўз ишига қўл урди. Фақат бу сафар уларнинг кўплаб дўстлари — асосан айбсизлар — жиддий жабр кўради ва обрўсига путур етади. Афсуски, демократларнинг коррупциялашган сиёсати шундай. Баҳраманд бўлинг, эҳтимол, бу сизлар учун охирги Рождестводир», — деб ёзди АҚШ раҳбари Truth Social ижтимоий тармоғида.
Республикачининг таъкидлашича, демократлар «Джеффри Эпштейн можаросига алоқадорлиги ошкор этилганда кўп нарсани изоҳлашга тўғри келади», шу билан бирга Трампнинг молиячининг жиноятларига дахли борлиги ҳақидаги даъволар ёлғон экани маълум бўлади.
Ўтган ҳафта АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейнга оид минглаб ҳужжатлар ва фотосуратларни эълон қилди. Уларнинг айримлари катта даражада қоралаб (ретуш қилинган ҳолда) берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг