Трамп дори воситалари ва чипларга ҳам бож жорий этмоқчи
АҚШ президенти яримўтказгичлар ва фармацевтика маҳсулотлари импортига бож тарифларини жорий этиш йўлида ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда Савдо вазирлиги бу маҳсулотларнинг миллий хавфсизликка таъсирини ўрганишни бошлаган. Бу ҳақда «Bloomberg» нашри хабар қилди.
Янги божлар сунъий интеллект, автомобилсозлик ва электроника соҳаларида катта аҳамият касб этувчи чиплар ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларга қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Чунки божлар нархларнинг ошишига ва дориларнинг танқислигига олиб келади.
Трамп маҳсулотларни хориждан олиб келиш ўрнига, уларни АҚШда ишлаб чиқаришни кучайтирмоқчи. Лекин ишлаб чиқаришни давлатнинг ўзига кўчириш йилларни талаб қилади ва қимматга тушади.
Таъкидлаш жоиз, божхона тўловлари асосан Ирландия, Жанубий Корея ва Хитой каби давлатлардан дори ва чиплар импортини қамраб олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг