Тожикистондан олиб келинган 100 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари тўхтатиб қолинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди.
Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида Булунғур туманида яшовчи, 1996 ва 1997 йилларда туғилган икки нафар шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан 79 кг 358 грамм «опий» гиёҳвандлик моддасини олиб кириб, уни келгусида сотиш мақсадида хуфия жойга яшириб қўйгани аниқланди. Ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, 1996 йилда туғилган қонунбузарнинг кўрсатмаси асосида муқаддам дала майдонига яшириб қўйилган 1 кг 953 грамм «метамфетамин» синтетик гиёҳвандлик моддаси ҳам мусодара қилинди.
Бошқа бир ҳолатда эса Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1994 ва 1997 йилларда туғилган икки нафар шахс ҳамда Тожикистон Республикасининг Турсунзода туманида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган Тожикистон фуқароси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, 30 кг 357 грамм «опий» гиёҳвандлик моддасини Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга уринган вақтда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди.
Аниқланишича, ушбу шахслар тожикистонлик наркосавдогарга тегишли бўлган мазкур гиёҳвандлик моддаларини маълум пул мукофоти эвазига белгиланган манзилга етказиб беришлари лозим бўлган.
Тезкор тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситаларининг буюртмачиси ҳисобланган, Денов шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс ҳам ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг