Тожикистонда оммавий тадбирлар бекор қилинди. Коронавирус бу давлатга ҳам кириб келдими?
архив фото
Душанбе шаҳар ҳокимияти оммавий тадбирлар ва барча тантаналарни бекор қилинишини эълон қилади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
«Коронавирус (COVID - 19) тарқалишининг олдини олиш ва аҳоли соғлиғини сақлаш мақсадида Душанбе шаҳрида пойтахт кунига бағишланган барча оммавий тадбирларни бекор қилинади», дея хабар беради шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустам Имомали «Ачаб Шаҳри Дилорои Душанбе» деб номланган маданий-кўнгилочар дастурлар ва Душанбе шаҳрининг барча истироҳат боғларида оммавий тантаналар ўтказилиши тўғрисида қарор чиқарганди.
Шунингдек, шанба куни мамлакат миқёсидаги ўсмирлар ва ёшлар ўртасида турли мусобақалар, спорт тадбирлари, шу жумладан футзал мусобақалари ўтказилиши режалаштирилганди.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда CОВИД-19 коронавируси билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг