“Тоза ҳудуд”га янги техникалар топширилди

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ҳудудлар тозалиги юзасидан мурожаатларни вақтида ҳал этиш мақсадида “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг Самарқанд вилояти туманларидаги филиалларига махсус транспорт воситалари топширилди.
Замонавий чиқинди ташувчи техникаларини топшириш маросимида қатнашган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев корхоналарга берилаётган махсус хизмат автомашиналари иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиб, ҳудудларни тоза ва ораста сақлаш имкониятини беришини таъкидлади.
Ушбу техникалар “ИСУЗУ” бренди остида “Самарқанд автомобиль заводи”да йиғилган бўлиб, уларнинг сифат даражаси Европа стандартларига тўла жавоб беради ҳамда аҳолига узоқ йиллар сифатли хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
“Мароқанд обод” корхонасига Самарқанднинг эски шаҳар қисмидаги тор кўчаларда ҳаракатланишга қулай бўлган чиқинди йиғиш мотороллерлари ҳам топширилди. Бу эса сайёҳлар кўп учрайдиган қадимий кўчалар ва гузарларни озода сақлашда муҳим аҳамият касб этади.
Янги техникалар, аввало, вилоятда чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш, санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг