Тошлоқда эксперимент сифатида кластер корхонаси раҳбари ҳоким бўлди
Бугун, Фарғона вилояти халқ депутатлари Тошлоқ туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Мамлакатимизда илк бор "Expo Kollor Prin Teks" пахта-тўқимачилик кластери раҳбари Абдуқаҳҳор Жўрабоев эксперимент сифатида Тошлоқ туманининг ҳокими этиб тайинланди.
Бугун Президент иштирокида бўлиб ўтган вилоят фаоллар йиғилишида фаолиятида сусткашликка йўл қўйган Тошлоқ тумани ҳокими ва солиқ бошқармаси бошлиғини вазифасидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди. «Тадбиркор-ислоҳотчи» ғояси асосида ҳудуднинг ижтимоий-ижтимоий ривожланишида уларнинг ўрни муҳим бўлиши хусусида аниқ вазифалар белгилаб олинди.
3 июнь куни давлатимиз раҳбари раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселекторда камбағаллик чегараси ва мезонларининг жаҳон амалиётида тан олинган 4 та ҳисоблаш усули Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида синовдан ўтказилиши белгиланганди.
Шуҳратжон Абдусаломов 2018 йил мартидан буён Тошлоқ туманига раҳбарлик қилиб келаётганди.
ЎзА
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг