Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади

08:41 11 Ноябрь 2021 Жамият
1146 0

Тошкент шаҳрида 11 ноябрь куни бўлиб ўтадиган тадбир муносабати билан кўчалардан бирида транспорт ҳаракати чекланади, деб хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 11 ноябрь куни Касаба уюшмалари куни ва «Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари» тадбири муносабати билан Касаба уюшмалари федерацияси томонидан қуйидаги кўчаларда соат 08.00 дан 18.00 гача автомобиллар ҳаракати чекланади:

Бухоро ва Бухоро — Буюк Турон кўчалари чорраҳасидан Бухоро — Зарафшон кўчалари чорраҳасигача.

Департамент ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?