Тошкентга яроқсиз гўшт олиб киришга уриниш фош этилди
Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Қашқадарёдан Тошкентга яроқсиз гўшт маҳсулотларини олиб киришга уриниш ҳолати аниқланди.
«Сирдарё» ЙПХ назорат постида Қашқадарёдан пойтахт йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автомобиль тўхтатиб текширилди. Кўздан кечириш давомида автомобиль салонидан ва юкхонасидан 250 килограмм гўшт топилган. Уни ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжатларсиз ташиётгани аниқланган.
Ўтказилган экспертиза натижалари, мазкур гўшт маҳсулотлари истеъмол учун яроқсиз эканини ва инсон саломатлигига жиддий хавф солишини кўрсатди.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг тегишли бўлимига юборилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг