Тошкентдаги опера ва балет театри ҳақида фильм суратга олинмоқда
Иллюстратив фото
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” томонидан “Оққушлар парвози” ҳужжатли фильми суратга олинмоқда.
Мазкур фильм Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрининг тарихи ва бугунига бағишланади. Фильмда театр ҳаёти, опера санъати дарғaлари, устоз балетмейстерлар фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильм сценарий муаллифи ва режиссёр Нурилло Нарзуллаев, оператор Музаффар Юсупов, овоз режиссёри Фарруҳ Ҳамидов, фильм директори Жаҳонгир Шодмонов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг