Тошкентдаги мактаблардан бирида ёнғин чиқди

Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактаблардан бирида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 13 октябрь куни соат 17:23 да Тошкент шаҳар ФВБга «112» тизими орқали Мирзо Улуғбек тумани «Шукур Бурхонов» МФЙ «Дониёр» кўчасида жойлашган 208-мактаб ҳудудидаги таъмирланаётган бўш бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 17:28 да етиб бориб, соат 17:39 да алангани қуршаб олган ҳамда 17:42 да бартараф тўлиқ этган.
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа содир бўлган вақтда бинода мактаб ходимлари ва ўқувчилар бўлмаган.
Ҳодисанинг сабаби таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаганликдан дея тахмин қилинмоқда. Ҳозирги вақтда ёнғин туфайли кўрилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг