Тошкентдаги мактаблардан бирида ИИБ ходимлари ўқувчиларнинг сочини мажбурий текширмаган
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ички ишлар ходимлари иштирокида одоб-ахлоққа доир бўлиб ўтган суҳбат нотўғри талқин қилинмоқда. Воқеага Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Хусусан, 10 сентябрь куни дарсдан сўнг, мактабнинг маънавият хонасига таълим муассасаси директори М.Мараимова, маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари В.Хусанова ҳамда синф раҳбарлари биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорининг 3-бобида келтирилган талабларига риоя қилмаган (одоб-ахлоқ қоидалари, таълим даргоҳида ўзини тутиш тартибларини бузган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ) юқори синф йигитлари таклиф этилган. Хонада инспектор-психолог томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчилари орасида «Тиғ» тадбири ҳам ўтказилган.
Тадбир чоғида ўқувчининг мактаб сумкасидан қайчи топилган. Топилган қайчи инспектор-психолог томонидан барча ўқувчиларга намойиш қилинган ҳолда, бундай канселярия қайчиси ўзига мўлжалланган махсус ғилофда олиб келиниши кераклиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган, холос.
Афсуски, буни айрим ўқувчиларнинг ота-онаси нотўғри талқин этиб, ижтимоий тармоқларда фото ва видеоларни жойлаганлиги маълум бўлди, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг