Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилади

Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчаси автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан эртага, 25 июнь соат 00:00 дан Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчасида транспорт воситалари ҳаракати жорий йилнинг 25 июнь соат 24:00 дан 1 июль кунига қадар тўхтатилади.
Йўлнинг ёпиладиган қисми: Темур Малик-Паркент-Махтумқули кўчалари айланма ҳаракатидан , ТХАЙ-Оҳангарон шоҳ кўчалари айланма ҳаракатигача бўлган қисми.
Тегишли ташкилот юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, Бектемир шоҳ кўчаси, Фарғона йўли кўчаси, Махтумқули кўчаси, ва Янги Ўзбекистон кўчаларидан ҳаракатланишлари тавсия қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг