Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилди

15:18 02 Июль 2025 Жамият
152 0

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўчалардан бири 3 кунга ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчаси капитал таъмирланмоқда ва замонавий инфратузилмага эга туризм кўчасига айлантирилмоқда.

Қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Содиқ Азимов ва «Ўзбекистон овози» кўчалари кесишмасида бугун, 2 июль соат 12:00 дан 5 июль соат 08:00 гача автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланади.

Ушбу кесишмадан ўтувчи 60-сонли автобус йўналиши ҳаракати боришда ҳам, қайтишда ҳам Шаҳрисабз кўчаси орқали ташкил этилади.

«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва барча ҳайдовчи ҳамда йўловчилардан вақтинча чекловларга тушуниш билан ёндашишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?