Тошкентдаги кўчалардан бири ой охиригача қисман ёпилди

Иллюстратив фото
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги Қумариқ кўчасининг бир қисми 10−30 сентябрь кунлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025–2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида пойтахтнинг Сергели тумани Қумариқ кўчасида диаметри 325 мм бўлган иссиқлик тармоқларининг умумий 1000 метр узунликдаги қисми алмаштирилади.
Пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ишлар давомида карго хизматлари, Авиация хавфсизлиги хизмати, Аэропорт ходимлари, авария-қутқарув хизматлари ва яқин атрофдаги уйларнинг аҳолиси учун кириш ва ўтиш имконияти таъминланади.
Шу муносабат билан қуйидаги автобус йўналишлари ҳаракати ўзгартирилади:
61-йўналиш – А.С. Банокатий, Г. Алиев, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
106-йўналиш – Сарикўл, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
40-йўналиш – Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали, Темирйўлчилар, А.С. Банокатий кўчалари орқали «РЭТ» заводи бекатигача;
66-йўналиш – Қумариқ, Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали, Меҳржон, 8-Март, Эски Сарикўл, Янги Замон, Сарикўл, А.С. Банокатий кўчалари орқали «РЭТ» заводи бекатигача;
52-йўналиш – Локомотив кўчаси бекати ва Тошкент вокзали оралиғида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг