Тошкентда Жаҳон чемпионати кубоги тақдимоти ўтказилди

13:56 28 Январь 2026 Спорт
242 0

Фото: МОҚ

Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати кубогининг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси раҳбарияти, футбол жамоатчилиги ва кўп сонли мухлислар иштирок этган. Шунингдек, 2006 йилги Жаҳон чемпиони, италиялик Марко Матерасси ҳам тақдимотда қатнашган.

Фото: МОҚ

Маълумки, Жаҳон чемпионати кубоги анъанага мувофиқ ҳар мундиал йили жаҳон тури доирасида кўплаб мамлакатларга олиб борилади. «Coca-Cola» билан ҳамкорликда яратилган «The Original Trophy Is Here» деган имзога эга самолёт 2026 йилги Жаҳон чемпионати кубоги расмий турида иштирок этмоқда.

Фото: МОҚ

Жорий йилнинг 3 январь куни Саудия Арабистонидан бошланган тур 75 та жойни қамраб олади. Самолёт шу кунгача Вена, Сеул, Токио, Нячанг ва Куала-Лумпур каби Европа ва Осиёнинг ўнлаб шаҳарларида бўлди.

Мазкур тур 2026 йил 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати бошланишигача давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер