Тошкентда ёшлар миллий кинофестивали ўтказилади
2021 йил 21 — 28 декабрь кунлари Янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистон Кинематография агентлиги «Ёшлик» студияси томонидан «Дебют — 2021» ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати маълум қилди.
Унда йил давомида ёш киноижодкорлар томонидан яратилган энг сара қисқа метражли фильмлар танлаб олиниб, ғолиблар махсус мукофотлар билан тақдирланади.
Бир ҳафта давом этадиган миллий фестивалда шунингдек, маҳорат дарслари, турли жанрдаги қисқа метражли фильмларнинг тақдимоти, ёшлар учун шоу-концертлар ташкил этилади.
Кинофестиваль «Миллий кинематография — Янги Ўзбекистоннинг тимсоли» киноойлиги доирасида ўтказилаётган бўлиб, киноойлик 2022 йил 14 январгача давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг