Тошкентда «БМW» ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
Иллюстратив фото
Тошкентда «БМW» ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган йўловчини уриб кетди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 август куни соат 21:10 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида,«БМW» русумли автомашина ҳайдовчиси, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 1977 йилда туғилган пиёдани уриб юборганлиги натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг