Тошкентда тикув-трикотаж ва мода саноатининг ютуқлари намойиш этилмоқда
Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”
Тошкентда «Халқаро тўқимачилик ва мода саноати кўргазмаси — UzTextileExpo Spring 2024» ҳам бўлиб ўтмоқда.
«UzTextileExpo» – тўқимачилик ва мода саноатининг ноёб ихтисослаштирилган кўргазмаси бўлиб, унда маҳаллий ва хорижлик ишлаб чиқарувчилар қатнашмоқда.
Тадбирда бутун ишлаб чиқариш занжири бўйлаб – ип-калавадан тортиб, тайёр кийимгача бўлган жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг тўқимачилик бизнеси ва мода саноатининг ютуқлари ҳамда янгиликларини намойиш этиляпти.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг етакчи саноати – саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича республикада иккинчи ўринда турадиган тўқимачилик ва тикувчилик саноати билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари, кийим-кечак, ички кийим сотиш бўйича ҳамкорлар топишга кўмаклашмоқда.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга хорижга экспортни кенгайтиришда кўмаклашиш мақсадида кўргазма доирасида «Махсус харидор» дастури амалга оширилмоқда. Йиллар давомида унда 35 мамлакатдан 1200 дан ортиқ йирик улгуржи харидорлар, чакана савдо тармоқлари ва тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари иштирок этди.

Кўргазма доирасида семинарлар, форумлар, B2B учрашувлари, мода намойишлари ва саноат коллекциялари, етакчи дизайнерлар ва соҳа мутахассисларининг маҳорат дарслари, корхоналарга бизнес ва пресс-турлар ўтказилади.
Саккизинчи бор ўтказилаётган ушбу тадбир 30 май кунигача давом этади. Унда тикув-трикотаж ва мода саноатининг баҳор-ёз трендлари ҳам намойиш этилмоқда.










Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг