Тошкентда «Tico» 3 ёшли болани уриб кетди
Коллаж: «UzNews»
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 3 ёшли болани машина уриб юборди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, ЙТҲ бугун, 8 июль куни соат 13:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Кўкча Дарвоза кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи Ф.Х. «Tico» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган жойидан югуриб кесиб ўтаётган 2022 йилда туғилган А.Ш.ни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг