Тошкентда тез ёрдам машинаси ва «Mercedes Benz» тўқнашди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида тез ёрдам машинаси ва «Mercedes Benz» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 30 октябрь куни соат 12:45 ларда Яшнобод тумани КРАЙ кўчаси (эски ТошМИ қаршисида)да содир бўлган. 39 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Mercedes Benz» русумли транспорт воситаси 54 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги тез тиббий ёрдам транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида икки нафар фуқарога жабрланган, уларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг