Тошкентда ўсмир йигит «Spark»да ЙПХ машинасини уриб, ағдариб юборди

10:07 12 Сентябр 2025 Жамият
91 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида «Spark» ЙПХ автомашинасини уриб, ағдариб юборгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ муносабат билдирди.

Унда айтилишича, 12 сентябрь куни соат 00:45 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида 2008 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро Б.Ж. давлат рақам белгиларисиз «Spark» русумли автомашинасини бошқариб келаётиб ўз йўналишини Чўпон ота кўчасига ўзгартириб 3-қатордан 1-қаторга кескин бурилиб ҳаракатни ўнга бурганда ўз йўналишида 1-қаторда ҳаракатланиб келаётган ЙПХ ходими бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли хизмат автомашинаси билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Мазкур йўл транспорт-ҳодисаси натижасида автомашина ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, оғир тан жароҳат олганлар аниқланмаган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?