Тошкентда маст ҳолда ИИО ходимларига қаршилик қилган шахс қўлга олинди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида маст ҳолатда автомобиль бошқарган эркак ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қаршилик қилиб, ўзини ҳокимиятда юқори лавозимда ишлашини айтиб, пўписа қилгани айтилган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа кеча, 25 ноябрь куни соат 23:00 ларда Миробод тумани Чимкент кўчасида жойлашган ошхона яқинида содир бўлган. Ошхона ишчилари шу жойда ИИВ томонидан ўрнатилган «ташвиш тугмаси»ни босиб, Миробод тумани Қўриқлаш бўлимига бир фуқаро маст ҳолда жанжал қилаётгани ҳақида хабар берган.
Шундан сўнг, соат 23:10 ларда тунги хизматга жалб қилинган туман Қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари воқеа жойига етиб келган. Бу вақтда 34 ёшли фуқаро А.А. ошхона олдида маст ҳолатда жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқароларни тинчлигини ва жамоат тартибини бузаётган бўлган.
Мазкур фуқаронинг ҳуқуқбузарлигини бартараф этиш жараёнида, у Қўриқлаш бўлими ходимларининг қонуний талабини бажармасдан кескин қаршилик кўрсатгани сабабли, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жисмоний куч ишлатилиб, фуқаро зарарсизлантирилган ва туман ИИО ФМБга топширилган.
Ҳозирда, Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») ва 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг