Тошкентда мактаб ўқувчисини машина уриб юборди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод туманида мактаб ўқувчисини машина уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, мазкур воқеа бугун, 3 декабрь куни соат 11:20 ларда Миробод тумани Янги замон-Эски саракул кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Мактаб ўқувчиси йўлни тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган вақтида «Cherry» русумли автомашина уни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида жабрланган пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Hongqi» русумли машина иккига бўлиниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг