Тошкентда маҳсулот ярмаркаларида нархлар устидан назоратни кучайтириш учун камералар ўрнатилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, аҳоли учун арзон маҳсулотлар таклиф этилаётган озиқ-овқат ярмаркаларида шаффофликни таъминлаш мақсадида қўшимча чоралар кўрилмоқда.
Маълум қилинишича, охирги кунларда ижтимоий тармоқларда айрим сотувчилар маҳсулотларни кўрсатилганидан юқори нархларда таклиф қилаётгани ҳақида шикоятлар тарқалган. Бу эса пойтахтликлар орасида норозиликка сабаб бўлди.
Шу муносабат билан нархларни сунъий ошириш ҳолатларини олдини олиш ва назоратни кучайтириш учун махсус савдо жойларига кузатув камералари ўрнатилмоқда.
Ҳозиргача Миробод деҳқон бозори ва «Эски Жува» (Чорсу) бозорида камералар ўрнатиб бўлинди. Ҳокимиятга кўра, тез орада пойтахтдаги барча йирик бозорларда арзон маҳсулотлар ярмаркаларида видеокузатув тизими жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг