Тошкентда халқаро илмий конференция ўтказилади
Illyustrativ foto
Жорий йилнинг 9 — 11 декабрь кунлари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида «Русский язык в открытом образователном пространстве» номли илмий-методик конференцияси бўлиб ўтади.
Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, ушбу халқаро илмий-услубий конференция Россия Федерацияси маориф ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирликларининг кўмагида Н.П. Огарёв номидаги Мордовия давлат миллий тадқиқот университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети томонидан ташкил этилади.
Илмий-услубий конференциядан кўзланган асосий мақсад — турли таълим муассасаларида рус тилини ўқитиш бўйича тажриба алмашиш, натижаларини баҳолашга оптимал ёндашувларни излаш ва рус тилини ўргатиш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
Конференцияда иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган умумтаълим муассасаларининг рус тили ўқитувчиларига малака ошириш тизимида белгиланган шаклда кредитлар тақдим этилиб, ушбу сертификатлар ўқитувчи иш тажрибасини шаҳар миқёсида оммалаштирилганлигига тенглаштирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг