Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар йўлнинг қатнов қисмида муштлашди
Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видеотасвирлар кенг тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Маълум қилинишича, кеча, 6 январь куни тахминан соат 19:00 ларда 1986 йилда туғилган фуқаро А.А. ўзининг бошқарувчидаги «Nexia-3» русумли автомашинада Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланаётган вақтида BYD русумли автомашина ҳайдовчиси билан ўзаро йўл талашган.
Оқибатда BYD русумли автомашина ҳайдовчиси 1982 йилда туғилган фуқаро С.А. йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, фуқаро А.А. билан йўлнинг қатнов қисмида ўзаро уришиб, жамоат тартибини бузган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, ушбу жанжал натижасида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда («Майда безорилик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг