Тошкентда «Gentra» ҳайдовчиси одамларни босиб кетишга уринди
Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ
Ижтимоий тармоқларда «Gentra» ҳайдовчиси бир гуруҳ одамларни қасддан босиб кетишга урингани, машина ортга қайтганида икки киши унга қарата тош отгани тасвирланган видеолар тарқалди. Тошкент шаҳри ЙХҲБ матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа 7 февраль куни соат тахминан 03:20 ларда пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани Тахтапул кўчасида содир бўлган. Бир неча фуқаролар ўзаро гап талашиб тортишиб жанжалашиб кетиши натижасида Gentra автомашина ҳайдовчиси бир неча фуқароларнинг устига қараб автомашина бошқарган.
Жанжалнинг барча иштирокчилари туман ички ишлар бўлимига топширилган. Автомашина жарима майдонига жойлаштирилган. Айни пайтда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг