Тошкентда фирибгарлик қилиб, МЧЖни қасддан банкрот қилмоқчи бўлганлар ушланди

Пойтахтнинг Юнусобод туманида фуқароларнинг харид қилган автомашиналарини номига ўтказиб бермасдан МЧЖни қасддан банкротликка олиб келган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда аниқланишича, «А.М.Л.» МЧЖ масъул шахслари автотранспорт воситалари сотуви билан шуғулланиб келиб, 4 нафар фуқарога 2 та «Spark», «Cobalt» ва «Nexia-3» русумли автомашиналарни 2 йилдан 3 йилгача муддатли тўлов асосида сотишга келишган.
Фуқаролар томонидан 2019-2023 йиллар давомида тўловлар тўлиқ амалга оширилганига қарамай автомашиналарни уларнинг номига ўтказиб бермасдан, жами 34 882 доллар ва 118,5 миллион сўмни қўлга киритган.
Бундан ташқари МЧЖ масъул шахслари кредиторларнинг олдида 6,1 миллиард сўм қарздорлиги мавжуд бўлсада, автотранспорт воситаларининг сотувидан тушган 471,9 миллион сўмни ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан корхонани тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтирганликлари маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг