Тошкентда Euronews каналининг ваколатхонаси очилди — Фоторепортаж
Фото: Ҳасан Пайдоев/Халқ сўзи
Дунёнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири Euronews Тошкент шаҳрида ваколатхонасини очди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.
«Бу муҳим воқеа Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги очиқлиги, ҳамкорликка тайёрлиги ва ишончли мамлакат сифатидаги мавқейини яна бир бор тасдиқлайди.
Euronews каналининг Ўзбекистоннинг оқилона сиёсатини Европа давлатлари ва жаҳон ҳамжамиятига етказишдаги фаолияти самарали бўлишига ишонамиз ва уларга муваффақият ва зафарлар тилаймиз», — дейилади Аҳрор Бурҳонов хабарида.
Маълумот учун, Euronews канали 1993 йилнинг 1 январь санасида Франциянинг Лион шаҳрида ташкил этилган бўлиб, ўн уч тилда жаҳон янгиликлари ҳақида видеолавҳалар ҳамда аудио шарҳларни узлуксиз, 24 соат давомида ўз фойдаланувчиларига улашиб боради. Ҳозирда Euronews канали дунё бўйлаб 150 дан ортиқ давлатларда фаолият юритиб келмоқда.
Ҳасан ПАЙДОЕВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг