Тошкентда аёл болаларини 4-қават деразасидан ташлаб, ўз жонига ҳам қасд қилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида фожиали ҳолат содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 17 сентябрь куни 24 ёшли аёл ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида рашк асосида жанжал чиққан. Жаҳл устида аёл икки ўғлини (2022 ва 2024 йилларда туғилган) 4-қаватдаги йўлак деразасидан ташлаб юборади. Шундан сўнг ўзи ҳам 8-қаватдан сакраган.
Оқибатда аёл касалхонада вафот этган, болаларнинг ҳаёти эса шифокорлар томонидан сақлаб қолинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 25-модда билан (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг