Тошкентда 3 минг қутидан ортиқ ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди

09:59 19 Июль 2025 Жамият
217 0

Тошкент шаҳрида 3 минг қутидан ортиқ акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Р.» МЧЖ раҳбари Ғ.Ж. «Жийдали» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида 25 турдаги 3 407 қути акциз маркасиз ва 293 қути электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Косон туманида катта миқдорда яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдосининг олди олингани ҳақида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер