Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ
Тошкент шаҳрида 25 ёшли қизнинг ёнидан наркотик модда топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Яшнобод туманига хизматга жалб қилинган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-батальон ЙПХ инспекторлари томонидан «Monza» русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганда ҳайдовчи 37 ёшли Д.Э. ҳамда йўловчилари 24 ёшли А.А. ва 25 ёшли К.Э.ларнинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган.
Холислар иштирокида текширилганда автомашина йўловчиси К.Э. ёнидан 2 дона шприцда номаълум наркотик моддасига ўхшаш суюқлик ва 4 дона психотроп дори воситаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ҳамда аниқланган моддалар Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Шунингдек, ўша куни Бектемир туманига хизматга жалб қилинган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-баталон ЙПХ инспектори сержант А.Ўтбосаров томонидан «Lada» русумли автомашина тўхтатилиб текширилган. Унда ҳайдовчи 20 ёшли Р.С. ҳамда йўловчиси 22 ёшли Р.Р.ларнинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари, ходимларда шубҳа уйғотган.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ
Холислар иштирокида текширилганда автомашина йўловчиси Р.Р.нинг ёнидан қуритилган яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимлик топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ҳамда аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг