Тошкент вилоятида пичоқ кўтарган эркак хотинини калтаклади

17:38 31 Июль 2025 Жамият
322 0

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида қўлида пичоқ кўтарган эркак хотинини аёвсиз калтаклади. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълумот берди.

Билдирилишича, туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирувга кўра, воқеа бугун, 31 июль куни тонгги соат 05:00 ларда содир бўлган.

Янгийўл туманида яшовчи 27 ёшли эркак 20 яшар хотини билан уйда ўзаро жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг аёл турмуш ўртоғининг автомобили шинасини ошхона пичоғи билан тешиб ташлаган.

Эркак хотинининг қўлидаги пичоқни олиб қўйишга уринганида, аёл уни бермаган. Аниқланишича, ўтган вақт давомида эр-хотин мазкур ҳолат бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.

«Айни вақтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши таъминланади», деб ёзади вилоят ИИББ матбуот котиби.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер