Тошкент вилоятида 2008 йилда туғилган фуқаронинг ёнидан гиёҳванд модда топилди

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 2008 йилда туғилган фуқаронинг ёнидан гиёҳванд модда топилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.
Қайд этилишича, 28 июль куни «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор профилактик тадбирлари доирасида Нурафшон шаҳрида ЙПХ инспектори томонидан 1998 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Lacetti» русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ҳужжатларни текшириш жараёнида автоуловда йўловчиси сифатида ҳаракатланиб кетаётган 2008 йилда туғилган фуқаро Қ.Ш ўзининг ҳаракатларида шубҳа уйғотган.
Фуқаронинг ёнидаги сумкасидаги ашёлар холислар иштирокида кўздан кечирилганда сумкадан пул купюрасига ўралган ўткир ҳидли, яшил рангли, қуритилган гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи фуқаро хонадонидан гиёҳвандлик воситалари топилгани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг