Тошкент ва Андижон шаҳарлари ўртасида қўшимча темир йўл қатнови ташкил этилди

21:01 07 Март 2025 Жамият
246 0

Аномал об-ҳаво шароити туфайли Ангрен — Поп довони транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган. Йўловчиларни узлуксиз ташишни таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва ФВВ томонидан Тошкент ва Андижон шаҳарлари ўртасида қўшимча темир йўл қатнови ташкил этилди.

732-сонли “Тошкент — Андижон — Тошкент” поезди Кўл, Темирйўлобод, Қўн ва Қўшминор бекатларида режадан ташқари тўхтайди.

Шунингдек, Оҳангарон, Ангрен, Кўл, Орзу, Чодак, Темирйўлобод, Қўн, Қўшминор, Поп бекатларида тўхтаб, сўнгра Қўқонга йўл оладиган қўшимча “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналиши жорий этилмоқда.

Шунингдек, мунтазам жадвал бўйича ҳаракатланувчи барча поездлар ҳам йўловчиларни чиқиши ва тушириши мақсадида юқоридаги бекатларда тўхтайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер