Тошкент шаҳрида «права» олиб беришни ваъда қилган ППХ инспектори ушланди

10:03 17 Июль 2025 Жамият
161 0

Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1 минг 500 доллар талаб қилган инспектор ушланди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патруль-пост хизмати инспектори хизмат мавқейини суиистеъмол қилган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг Навоий вилоятида яшовчи, 1995 й.т. танишини давлат имтиҳонидан муваффақиятли ўтказиб, унга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтган.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор 1 минг 500 АҚШ доллари ва кириш имтиҳони учун тўланиши лозим бўлган 1 миллион 900 минг сўм пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

«Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер