Тошкент — Хўжакент йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилди

08:45 03 Декабрь 2024 Жамият
233 0

Фото: «Ўзтемирйўлйўловчи»

«Ўзтемирйўлйўловчи» 3 декабрдан Тошкент ва Хўжакентни боғлаш учун яна бир тезюрар электропоезд қўйилишини маълум қилди.

«Тез, қулай ҳамда замонавий жиҳозларга эга бўлган тезюрар электропоезди йўловчиларга хизмат кўрсатишга тайёр. Келажакда ҳар томонлама замонавий бўлган 10 та электропоездлар харид қилиш кўзда тутилган», дейилади хабарда.

Электропоезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 7201-сонли — Тошкент-06:18 — Хўжакент-07:42
  • 7202-сонли — Хўжакент-08:02 — Тошкент-09:17
  • 7203-сонли — Тошкент-12:53 — Хўжакент-14:03
  • 7204-сонли — Хўжакент-14:33 — Тошкент-15:48
  • 7205-сонли — Тошкент-18:10 — Хўжакент-19:20
  • 7206-сонли — Хўжакент-19:45 — Тошкент-21:03

Тошкент бўлинмасининг ягона ҳудуд чипта нархи 20 000 сўм, болалар учун эса 11 500 сўм этиб белгиланди.

Қайд этилишича, одатдаги жадвал асосида қатнаб келаётган электропоездларнинг қатнов вақтлари ўз ўрнида қолади ва жадвал асосида қатновларини давом эттиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер