«Тошкент» халқаро аэропорти эстакадаси остидаги собиқ «Жум» кафесини реконструкция қилиш ишлари бошланди
Кўп йиллардан буён «Жум» номи остида фаолият юритиб келаётган кафе эгаси ўзгарди. Янги оператор кафени тўлиқ таъмирдан ўтказади ва «Терминал» деб номланган янги овқатланиш шохобчасини ишга туширади.
«Бугун пойтахт аэропорти эстакадаси остидаги «Жум» номи билан машҳур кафеда қурилиш-монтаж ишлари бошланди. E-auksion.uz платформасидаги савдолар натижаларига кўра, «Airpit Services» компанияси ғолиб деб топилди. Ижарачи концептуал жиҳатдан янги дизайнни ишлаб чиқди ва тақдим этди — оч ранглар, кенгайтирилган ўриндиқлар ва панорама ойнали терасса, шунингдек, махсус овқатланиш концепцияси — миллий ва Эвропа таомлари, фаст-фуд, бизнес тушликлари, алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар. Бу концепция йўловчилар учун ҳам, аэропорт ходимлари учун ҳам қулай бўлади. Яна шуни таъкидлаш керакки, кафе аэропортдаги барча савдо шохобчалари каби кечаю кундуз ишлайди», — дея изоҳ берди «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати.
Реконструкция ишлари 2 ой ичида якунланиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг