Тошкент – дунё автоспортининг диққат марказида
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Тошкент шаҳрида дунё автоспортидаги йилнинг энг муҳим воқеаларидан бири – Халқаро автоспорт федерацияси (FIA)нинг йирик тадбири бошланди. Марказий Осиё тарихида биринчи бор автоспорт соҳасининг барча етакчи ташкилотлари, шунингдек, картинг, ралли, «Формула-1» ва бошқа йўналишлардаги нуфузли чемпионлар ва бошқарув тизимидаги раҳбарлар бир вақтнинг ўзида «FIA General Assemblies Week» тадбирларида Ўзбекистонда жам бўлмоқда.
Мазкур воқелик мамлакатимизда автоспортни ривожлантиришга қаратилган муҳим қадам сифатида давлат раҳбарининг алоҳида эътибори, Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитасининг қўллаб-қувватлаши ҳамда FIA билан яқин ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Бу ташаббус юртимизда яккакураш спорт турлари қатори автоспорт инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш, спортчилар учун имкониятларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
FIA фаолиятида автоспорт билан чекланиб қолмасдан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишига ҳам эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон бу йўналишда амалга оширилаётган глобал ташаббусларнинг фаол иштирокчиси сифатида Бош Ассамблея доирасида йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган халқаро ечимларни муҳокама қилишда иштирок этмоқда. Асосий мақсад – йўл-транспорт хавфсизлигини янада ошириш ва бахтсиз ҳодисаларни камайтириш.
Яна бир аҳамиятли томони, Бош Ассамблея давомида FIA Президентлиги учун сайлов ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Тошкентдаги тадбир доирасида автоспорт ишқибозлари ва мутахассислари учун қатор сюрпризлар ҳам тақдим этилади. Жумладан, Конструкторлар кубоги соҳиби – «Макларен» жамоасининг чемпионлик болиди ҳам кўргазмада намойиш этилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, йил якунларига бағишланган «FIA Awards» доирасида «Формула-1»нинг жаҳон чемпиони Ландо Норрис Марказий Осиёда илк бор айнан Ўзбекистонга ташриф буюради. Тадбирга Оскар Пиастри, Макс Ферстаппен ва спортнинг бошқа юлдузлари ҳам келиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг