Тошкент давлат тиббиёт университетига ректор тайинланди

Президентнинг тегишли қарорига асосан, Шуҳрат Абдужалилович Боймуродов Тошкент давлат тиббиёт университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Тошкент Тиббиёт Академияси хабар берди.
Шуҳрат Боймуродов 2017 йилдан шу бугунга қадар Тошкент тиббиёт академиясининг ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Боймуродов Шуҳрат Абдужалилович 1969 йилда туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институти стоматология факультетини тамомлаган. 1995 йили иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти 2 клиникаси юз-жағ жарроҳлик бўлимида юз-жағ жарроҳлиги мутахассислиги бўйича интернатурани ўтган
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Боймуродовнинг 165 та илмий ва ўқув услубий ишлари эълон қилинган. Жумладан, 2 монография, 3 ўқув қўлланма, 8 услубий қўлланма, 4 ихтирога патент, 93 та мақола шулар жумласидандир. Эълон қилинган услубий ишларнинг 43 таси халқаро нашрларда чоп этилган.
Шуҳрат Боймуродов Тошкент тиббиёт академиясида илмий ишлар проректори лавозимида фаолият юритаётган даврида Республика миқёсидаги бажариладиган 20 та ва 2 та халқаро илмий грант, Европа иттифоқининг «Эрасмус плюс» лойиҳалари бўйича 5 та грантни амалга оширган.
Маълумот учун, Шуҳрат Боймуродов 2021 йилда Россия фанлар академиясининг табиий фанлар академиги дипломига сазовор бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг