Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари учун ўқув семинар-тренинглари ўтказилмоқда
Бугунги кунда олий таълим тизимида таълим жараёнини самарали ташкил этиш, профессор-ўқитувчиларнинг замонавий методлардан фойдаланиши ва талабаларни фаол ҳамда мустақил изланишга йўналтириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Глобаллашув жараёнлари, рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши ҳамда таълим соҳасидаги рақобат кучайиб бораётган бир пайтда талабаларда ижодкорлик, мустақил фикрлаш ва муаммоли вазиятларда тўғри ечим топиш кўникмаларини шакллантириш таълим сифатини оширишнинг энг муҳим шарти бўлиб қолмоқда.
Шу мақсадда Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари, жумладан, янги иш фаолиятини бошлаган педагог ходимлар учун семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Тренингларнинг учинчи кунида таълим сифатини ошириш, талабаларни мустақил таълимга йўналтириш ва уларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида мустақил таълимнинг аҳамияти, ўқув дастурларини замонавий ёндашувлар асосида ишлаб чиқиш ҳамда ўқув адабиётларини халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаш бўйича тажрибалар ўртоқлашилди. Шунингдек, талабаларда лойиҳавий фаолиятни ташкил этишнинг самарали йўллари ва муаммоли вазиятларда ечим топишга қаратилган инновацион методлар амалий мисоллар асосида кўриб чиқилди.
Семинар якунида замонавий педагогик услублардан фойдаланиш, илғор тажрибаларни татбиқ этиш ва мустақил таълимни ривожлантириш таълим жараёнининг самарадорлигини оширишда муҳим омил экани алоҳида таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг