«Тоқатлар тоқ бўлмоқда»: «Ман Сити» нега Ҳусановни ўз футболчиси сифатида таништирмаяпти?

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо Ҳусановнинг «Ман Сити»даги тиббий кўриги 48 соат ичида ҳал бўлади деб маълумот берган эди. Орадан 72 соат вақт ўтса ҳам Ҳусановнинг Англияга бориши ҳақида бирор расмий хабар берилмади.
Бу орада кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Ман Сити»нинг Ҳусанов борасидаги трансфери бекор бўлгани, Романо маълумот беришда адашгани ҳақидаги хабарларни ёза бошлашди.
Инсайдер эса бу хабарларга «Абдуқодир Ҳусановнинг «Ман Сити»га ўтишида ҳеч қандай муаммо йўқ. «Ланс» клуби билан барча ҳужжатлар жойида, фақат ўйинчининг визаси кутилмоқда. Сўнгра шартнома имзоланади ва муҳрланади. Ҳусанов «Ман Сити»да ўйнайди», дея жавоб қолдирди ўзининг Телеграм саҳифасида.
Маълумотларга кўра, Ҳусановнинг агенти аллақачон Англияга учиб кетган ҳамда футболчининг трансфери борасидаги якуний ҳужжат ишларига тайёрланмоқда.
Романонинг ёзишича «Манчестер Сити»нинг янги футболчиси Виктор Реис ўз трансферини якунлаш учун бугун Бразилиядан Англияга йўл олади.
Футболчининг Англия визасини олиш билан боғлиқ ҳеч қандай муаммоси йўқ. Шу боис бугуноқ у ўз агентлари билан Англияга учади, клублар 35 миллион евролик шартнома бўйича барча ҳужжатларни маъқуллаган, дейилади хабарда.
Бразилиялик ҳимоячи Виктор Реис Абдуқодир Ҳусанов трансфери бўйича келишувдан салкам бир ҳафта кечроқ жамоага ўтишга рози бўлган. Шунга қарамай, футболчи бугуноқ Манчестерга учиб боради ҳамда тиббий кўрикдан ўтади. Абдуқодир Ҳусанов эса ҳамон Парижда, ўз визасини кутмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг